Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

18 ёшли қиз ва эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди

Кеча, 25 февраль куни Фарғона вилоятида икки хонадонда ис газидан заҳарланишдан вафот этиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Биринчи ҳолатда соат тахминан 07:30 ларда Фарғона вилояти Учкўприк туман, Пучуғой қишлоғидаги уйларнинг бирида истиқомат қилувчи 18 ёшли Ф.М. ўз уйига ўрнатилган сандалнинг туташи оқибатида ис газидан заҳарланиб куйиши оқибатида вафот этган.

Соат 13:00 ларда эса Фарғона шаҳар Беглар МФЙда истиқомат қилувчи 38 ёшли М.Х. ва бирга яшовчи турмуш ўртоғи Г.Қ., яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиш ҳолати содир бўлди. Оқибатда М.Х. ҳодиса жойида вафот этган, Г.Қ. даволаниш учун шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан тергов тезкор гуруҳи ҳодиса жойида ишламоқда.