Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

19 февраль куни Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтади

Вилоят ҳокими Э.Турдимов 2021 йил 12 февралда “Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ йигирма учинчи сессиясини чақириш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга кўра, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг йигирма учинчи сессияси 2021 йил 19 февраль куни соат 10:00 да чақирилади.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

- вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ж.Ўроқовнинг “Камбағал оилаларни камбағалликдан чиқариш, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи;

- вилоят ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.Нуруллаевнинг “Самарқанд вилоятида туризмни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи;

- Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи С.Маҳмараҳимовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6096-сонли Фармони ижроси юзасидан ҳисоботи;

- Марказий банк Самарқанд вилояти бош бошқармаси бошлиғи О.Тўхтаевнинг “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ҳисоботи;

- Пахтачи тумани ҳокими М.Ҳамдамовнинг “Ижтимоий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичларига кўра, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини яхшилаш юзасидан амалий чора-тадбирлар дастурининг ижроси тўғрисида”ги ҳисоботи;

- бошқа масалалар.