Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

21 октябрь “Ўзбек тили байрами куни” деб белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун – 21 октябрь куни пойтахтимиздаги “Конгресс-холл” саройида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали маросимда бу ҳақда маълум қилди.
ЎзА хабарида айтилишича, Президентимиз 2019 йил 21 октябрь куни «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» фармон қабул қилди. Унга биноан 21 октябрь санаси юртимизда «Ўзбек тили байрами куни» деб белгиланди.