Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

3 ёшли бола трактор тиркамаси тагида қолиб вафот этди

Жорий йилнинг 17 май куни соат 09:10 ларда Фарғона вилояти Қўштепа тумани, Ўқчи маҳалласи ички йўлида ҳайдовчи - 1979 йилда туғилган Х.Б. “ТТЗ-80” русумли тракторни бошқариб кетаётиб, Қумариқ кўчаси, 89-уй ёнида қаровсиз қолдирилган, вояга етмаган пиёда - 2017 йилда туғилган М.Н.ни тиркаманинг орқа чап балони билан босиб, ЙТҲ содир этган.

Оқибатда пиёда, вояга етмаган 3 ёшли М.Н. (ўғил бола) воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда пиёдаларга эътиборли бўлишларини, ота-оналар ва бошқа боқувчилар ёш болаларни қаровсиз қолдирмасликларини сўраймиз.

Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.