Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

4 ёшли вояга етмаган бола ЙТҲ қурбони бўлди

Жорий йилнинг 12 май куни соат 19:00 ларда Хоразм вилояти Янгибозор  тумани, Қаландўрман қишлоғи ҳудудидан ўтган ички 4К-928 автомобиль йўлининг 3-километрида ҳайдовчи - 1998 йилда туғилган А.С. “Матиз” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқараётиб, йўл четида ҳаракатланиб кетаётган, 2008 йилда туғилган З.Ў. ушлаб кетаётган қўлидан чиқиб кетиб, йўлга югуриб чиқиши оқибатида пиёда - 2016 йилда туғилган М.Ж.ни уриб юборган.

Оқибатда пиёда, вояга етмаган 4 ёшли М.Ж. олган тан жароҳатлари оғирлиги сабабли шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгибозор тумани ИИБ ТГ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.