Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

9 ойи давомида 647 та мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилди

2020 йилнинг 9 ойи давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жами 838 та коррупция ҳолатлари юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, шундан судларга юборилган 454 та жиноят ишлари бўйича 647 та мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар фаолият юритган соҳалар кесими бўйича таҳлил натижалари қуйидагича:
▪️ 7 нафар — ҳоким ўринбосарлари;
▪️ 1 нафар — прокуратура тизими ходими;
▪️ 1 нафар — Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти;
▪️ 13 нафар — Мажбурий ижро бюроси;
▪️ 1 нафар — адлия тизими ходими;
▪️ 59 нафар — ИИВ;
▪️ 6 нафар — ДСҚ;
▪️ 1 нафар — ДБҚ;
▪️ 2 нафар — Миллий гвардия;
▪️ 3 нафар — Мудофаа вазирлиги;
▪️ 57 нафар — Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
▪️ 8 нафар — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги;
▪️ 15 нафар — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;
▪️ 89 нафар — Халқ таълими вазирлиги;
▪️ 36 нафар — Мактабгача таълим вазирлиги;
▪️ 34 нафар — тижорат банк раҳбар ходимлари;
▪️ 184 нафар — уставида давлат улуши мавжуд бўлмаган хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари.

2020 йилнинг 9 ойи давомида коррупцион жиноятлар оқибатида 200 миллиард сўмдан ортиқ моддий зарар етказилган.