Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Адолат”дан сайланган депутат хаста бир кўнгилни обод қилди

Паст Дарғом тумани Тўқбой маҳалласида яшовчи Камола Қўчқорова ногиронлиги сабабли “Адолат” СДП туман кенгашининг “Адолат кабулхонаси”га ногиронлик аравачаси олиб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилганди.

Мурожаатни батафсил ўрганиб чиққан туман Кенгаши депутати Шохруҳхон Холмаматов “Соғлом авлод” хайрия жамғармаси туман бўлимига депутат сўрови юборди.

Депутатлик сўрови ижобий ечим топиб, К.Қучқоровага ногиронлик аравачаси берилди. Депутат жисмоний имконияти чекланган фуқарога ўз ҳисобидан спорт тренажёри ва ноутбук ҳадя қилди.

Лола САЙИДОВА,

“Адолат” СДП вилоят кенгаши матбуот котиби.