Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Афғонистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 500 нафардан ошди

Афғонистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 521 нафарга етди. Мамлакатда сўнгги кеча-кундузда 37 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда 10 апрель куни мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълумотда қайд этилишича, энг кўп - 16 нафар янги касалланиш ҳолати Қобулда қайд этилган. Бундан ташқари, Қандаҳор, Логар, Дайкунди ва Тахар вилоятларида ҳам янги касалланганлар аниқланган. Мамлакатда коронавирус инфекциясидан 16 нафар бемор вафот этган ва 32 нафар бемор соғайган.