Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Афғонистонда кучли зилзила рўй берди

Ер ости силкиниш магнитудаси 5.1 ни ташкил қилди. Жабр кўрганлар ва вайроналар ҳақида маълумотлар йўқ. Афғонистоннинг шимолий – шарқида якшанба 4 август куни, 5.1 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда АҚШнинг Геология (USGS) хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, Ер ости силкинишлари маҳаллий вақт билан 19:04 (19:34 Тошкент вақти) қайд этилган. Силкиниш маркази Афғонистоннинг Ишкашим шаҳридан 27 километр ғарбда, 229.5 километр чуқурликда ҳосил бўлган. Қурбонлар ва вайроналар ҳақида маълумотлар йўқ.