Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Африка филлари номалум сабабларга кўра нобуд бўлмоқда

Африканинг Ботсванасида номалум сабабларга кўра 350 нафар фил нобуд бўлди. Бу ҳақда Sputnik.ru нашри хабар берди.

Филларнинг оммавий нобуд бўлиш сабаби аниқланмади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бунга сабаб егулик ёки сувдан заҳарланиш бўлиши мумкин. Сибир яраси (“Сибирская язва”) касаллиги ҳақидаги фаразлар тасдиқланмади.

Маълумотларга кўра, сўнгги ҳафталарда филларнинг ўлиш ҳолати икки баробарга кўпайган. Маҳаллий аҳолининг гувоҳлик беришича, филлар тўсатдан йиқилиб нобуд бўлмоқда. Ушбу маълумотга таяниб, мутахассислар филлар жуда тез касалланиб ўлаётгани ҳақида тўхтамга келишди.