Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ёлғон бўлса-да, биз ишонган афсоналар

Айрим тарихий ҳодиса ва шахслар ҳаёти билан боғлиқ ривоятларга шунчалик ишонамизки, ҳатто баъзида уларнинг ёлғонлигини ҳам инкор этамиз.

Ёлғон: Юнонлар Трояни забт этиш мақсадида трояликларга троя отини ҳадя этган.

Ҳақиқат: Мақсад Трояни забт этиш бўлган. Бироқ ҳеч қанақа совға бўлмаган. Юнонлар тахтадан йирик от ҳайкалини ясаб Троя деворларини ёриб ўтишнинг уддасидан чиқишган.

Ёлғон: Менделеев кимёвий унсурларнинг даврий жадвалини тушида кўрганмиш.

Ҳақиқат: Олимнинг ўзи туш билан боғлиқ бу ҳикояни рад этган: “Мен унинг (жадвал) учун йигирма йил бош қотирганман”. Туш ҳақидаги ҳикояни аслида ўқувчиларининг кайфиятини кўтариш учун ҳазил тариқасида Менделеевнинг дўсти, ўқитувчи А.Иностранцев ўйлаб топган.

Ёлғон: Миср қироличаси Клеопатра асли мисрлик бўлган.

Ҳақиқат: Машҳур Миср маликасининг томирида юнонларни қони оққан. Клеопатра Александрияда туғилган. Унинг аждоди Искандар Зулқайнарнинг (Александр Македонский) саркардаларидан бири Птолемей эди. Зулқайнарнинг вафотидан кейин Птолемей Миср ҳукмронлигини қўлга киритган.  

Ёлғон: Миср эҳромларини қуллар қуришган.

Ҳақиқат: Миср эҳромларини қуллар эмас, озод ва профессионал ишчилар қурганлигини тасдиқловчи бир қанча рад этиб бўлмас далиллар мавжуд.

Ёлғон: Денгиз қароқчилари фақат эркаклар бўлишган.

Ҳақиқат: Денгизлар ва уммонлар оша нафақат эркаклар хазина излаган, балки аёллар ҳам уларга яхшигина рақобатчи бўлган ва қароқчилик борасида улардан қолишмаган.

Ёлғон: Гладиаторлар ҳар доим бир-бирини ўлдиришган.

Ҳақиқат: Энг тажрибали ва малакали жангчилар жуда қадрланган ва уларнинг кўпчилиги узоқ умр кўрган. Гладиаторларнинг суяклари таҳлил қилинганда, улар юздан ортиқ жангларда иштирок этгани, узоқ яшаганини кўрсатди.

Ёлғон: Машҳур Англия қироли Артур (сеҳргар Мерлиннинг дўсти) тарихий шахс бўлган.

Ҳақиқат: Артур ҳеч қачон мавжуд бўлмаган. Эҳтимол, мазкур исм тарихда бошқа ном билан машҳур бўлган шахсга нисбатан қўлланилган бўлиши мумкин.

Ёлғон: Сальери (Моцартнинг ашаддий рақиби) Моцартни заҳарлаган.

Ҳақиқат: Сальерида Моцартни ўлдиришга ҳеч қанақа сабаб йўқ эди. У ўша даврда Моцартдан кўра омадли, бадавлат ва машҳурроқ бўлган. Сальерига нисбатан қўйилган барча айблар у ҳаётлик вақтининг ўзидаёқ бекор қилинган.

Ёлғон: Барча қадимий ҳайкаллар ва иншоотлар оқ рангда бўлган.

Ҳақиқат: Қадимий санъат оқ ранг билан боғланади. Аммо бинолар ва ҳайкаллар қачонлардир ёрқин ранглар билан бўялган бўлган. Вақт ўтиши билан ранглар ўчиб кетган. Ҳозирги кунда қадимий ёдгорликларнинг ҳақиқий рангини ультра бинафша нурлари ёрдамида кўришнинг имкони бор.

Ёлғон: АҚШ ковбойлари отишмалар уюштиришни яхши кўрган.

Ҳақиқат: Аслида бундай фикр Ғарб фильмлари орқали пайдо бўлган.

Ёлғон: Иван Грозний ўз ўғлини ўлдирган.

Ҳақиқат: Ҳеч қайси қайдномаларда шаҳзода Иваннинг ўлими табиий бўлмаганлигини тасдиқловчи битиклар учрамайди. Бундан ташқари, шоҳ Иваннинг Москвага юборган хатлари орқали унинг ўғли хасталик туфайли вафот этганини аниқлаш мумкин. Буни замонавий тадқиқотчилар ҳам тасдиқлашган.

Ёлғон: Альфред Нобельнинг рафиқаси унга хиёнат қилгани сабаб Нобель мукофоти рўйхатидан математика фани олиб ташланган.

Ҳақиқат: Альфред Нобель ҳеч қачон уйланмаган. Математика соҳасидаги ютуқлар учун Нобель мукофоти берилмаслигининг боиси у мавҳум фан сифатида тан олинган.

Ёлғон: Қадимий Спартада заиф туғилган чақалоқларни қоядан пастга улоқтиришган.

Ҳақиқат: Афсонага кўра, чақалоқларни жарликка улоқтиришган. Бироқ афсонада келтирилган жарликдан топилган қолдиқлар таҳлил қилинганда, тадқиқотчилар ушбу қолдиқлар 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган эркакларга тегишли эканлигини аниқлашди.

  Бекзод МУСУРМОНОВ тайёрлади.