Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Академик лицей ёшларига ўқувчилик гувоҳномалари топширилди

Самарқанд давлат университети академик лицейига ўқишга қабул қилинган ўқувчиларга гувоҳнома топшириш маросими бўлиб ўтди.

Дастлаб ўқувчилар лицейнинг ички қонун-қоидаларига амал қилиш, аъло баҳоларга ўқиш юзасидан қасамёд қабул қилишди.

- Сиз, муассасамизга саралаб олинган, аълочи ўқувчиларсиз, - деди лицей директори Азамат Умаров. – Ушбу даргоҳда билим олиб, келажакда олий таълим даргоҳларига ўқишга кириш бахтига эришишингиз мумкин. Бунинг учун сизга етарлича шарт-шароит яратиб берамиз ва фақат аъло баҳоларга ўқишни талаб этамиз.

Тадбирда СамДУ проректори Алишер Эштаев ва лицей раҳбарлари ёшларга ўқувчилик гувоҳномаларини топширди.