Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Алдов йўли билан 15 000 АҚШ долларни олган пахтачилик аёл қўлга олинди

Кеча, 27 август куни Самарқанд шаҳар ИИБга фермерлик еридан ажратиб, хусусийлаштириб бераман деб алдов йўли билан 15 000 АҚШ долларини олган аёл устидан ариза келиб тушган.

Қайд этилишича, 2018 йил январь-май ойларида Пахтачи туманида яшовчи 40 ёшли Г.Н. исмли аёл Сартепа масканида яшовчи 39 ёшли Ф.Ў. исмли аёлнинг уйида унга “Акобир Лочинбек” фермер хўжалигига қарашли 1 гектар ер майдонини хусусийлаштириб беришни ваъда қилиб, алдов йўли билан ундан 15 000 АҚШ долларини олганлиги ва берган ваъдасини бажармай пулларини ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Г.Н. ушланган.

Ҳолат юзасидан тергов харакатлари олиб борилмоқда.