Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Алишер Усмонов Буюк Британиянинг энг бадавлат инсонлари рейтинги ўнталигидан жой олди

Буюк Британиянинг Sunday Times нашри тақдим этган маълумотга кўра, Алишер Усмонов маблағи 11.68 миллиард фунт стерлингга тенг (14.16 миллиард АҚШ доллари). Мазкур кўрсаткич билан ишбилармон Буюк Британиянинг энг бадавлат инсонлари рейтингида еттинчи ўринни эгаллади.

Dyson Ltd компанияси асосчиси 16.2 миллиард фунт стерлинг (19.64 миллиард АҚШ доллари) маблағга эга бўлган Жеймс Дайсон Буюк Британиянинг энг бадавлат одами, дея тан олинди.