Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Анъанавий август кенгаши ноанъанавий тарзда ўтказилиши кутилмоқда

Бугун Самарқандда педагог ходимларнинг “Таълимда ислоҳот: ўзгаришни ўзимиздан бошлайлик” шиори остида анъанавий август кенгаши ўтказилади.

Маълумот ўрнида, Самарқанд вилоятида жами 1220 та умумтаълим муассасалари фаолият кўрсатмоқда. Мавжуд умумтаълим мактабларда таълим-тарбия олаётган ўқувчиларга 49 790 нафар педагоглар таълим-тарбия беради. Улардан 31 389 нафари аёл ўқитувчилардир.

Бугунги кунда умумтаълим мактабларини фан ўқитувчилари билан таъминлаш борасида муаммолар мавжуд. Жумладан, вилоят бўйича 2019 йилнинг 17 август ҳолатига жами 508 нафар фан ўқитувчисига эҳтиёж бор.

Бугун ташкил этилаётган анъанавий август кенгаши ноанъанавий ўтиши кутилмоқда. Сайтимизни кузатиб боринг. Тадбир тафсилотлари билан таништириб борамиз.