Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

АҚШ миллий гвардияси вакиллари Самарқандга келди

Самарқанд шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари кичик мутахассисларни тайёрлаш марказига АҚШнинг Миссисипи штати миллий гвардияси вакиллари ташриф буюрди.

Майор Аманда Виллерет бошчилигидаги америкалик ҳарбийлар ўзаро ҳамкорлик доирасида муассасанинг номзодларни танлаш ва сержантлар таркибини босиқичма-босқич тайёрлаш тизими, ўқув-тарбия жараёнлари билан танишди, марказда ўтказилаётган амалий машғулотларни кузатди.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, АҚШ  миллий  гвардияси 1903 йилда ташкил топган бўлиб, ҳам штатга, ҳам федерал бўйсунувга эга. У АҚШ Қуролли кучларининг ташкиллашган (тартибли) захираси ҳисобланади (ташкиллашмаган захира эса ҳарбий тайёргарликдан ўтган, лекин қўшимча тайёргарликка муҳтож бўлган шахслардан ташкил топади).  Миллий  гвардия фавқулодда ҳолатларда мамлакат ичидаги турли вазифаларни бажариш учун (табиий офат оқибатларини бартараф этиш, оммавий тартибсизликда ҳуқуқий тартибни сақлаш ва бошқалар) штат губернатори томонидан фаоллаштирилиши, АҚШ Президенти қарорига асосан армия ва ҳарбий ҳаво кучларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилиши мумкин.

Сардор МАҲМУДОВ.