Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

АҚШда коронавирус оқибатида бир-кеча кундузда вафот этганлар сони рекорд даражага етди

АҚШда сўнгги кеча-кундузда коронавирус инфекциясидан вафот этганлар сони 1169 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда “Спутник” нашри хабар бермоқда.

Мазкур кўрсаткич бир-кеча кундузда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони бўйича қайд этилган рекордни янгилади. Бундан олдин энг юқори кўрсаткич Италияга тегишли эди. У ерда 27 март куни 969 нафар бемор вафот этган.

Жонс Хопкинс университети тақдим этган маълумотга кўра, АҚШда коронавирус инфекциясидан 3 апрель ҳолатига, жами 5926 нафар бемор вафот этган.