Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

БААда коронавирус инфекциясини бир неча сонияда аниқлашга қодир лазерли ускуна тайёрланди

Амирликларнинг QuantLase Imaging Lab лабораторияси коронавирусни лазер ёрдамида бир неча сонияда аниқлашга қодир ускуна ишлаб чиқарди. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар берди.

“Қон ҳужайраларига COVID-19 инфекцияси тушган заҳоти лазер уни аниқлайди. Ускуна натижалари бир неча сонияда аниқ бўладиган кенг кўламли скрининг таҳлили ўтказишга қодир”, дея изоҳ берган вируснинг ҳужайра ўзгаришлари устида тадқиқот олиб борган гуруҳ раҳбари, доктор Прамод Кумар.

Шифокорнинг сўзларига кўра, ускуна нафақат касалхоналарда фойдаланишга қулай, балки ундан кинотеатр, савдо маркази каби масканларда ва уй шароитида ҳам қўлласа бўлади. Доктор Кумар мазкур янги тизим коронавирус тарқалишига қарши олиб борилаётган курашдаги вазиятни ўзгартира олишига катта ишонч билдирди.

Шунингдек, доктор Кумар янги ускуна бир неча ойдан сўнг савдога чиқарилишини маълум қилди.