Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Банк ходимлари ўқитувчиларнинг 1,2 миллиард сўм маошини талон-торож қилгани аниқланди

“Қишлоқ қурилиш банк”ининг Сариосиё филиали ходимлари ўқитувчилар маошини талон-торож қилди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ахборот хизмати маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”ининг Сариосиё филиали ходимлари фаолиятига оид терговга қадар текширув ўтказилган.

Натижада банкнинг чакана хизматлар бўлимини юритувчи раҳбари ва бошқаларнинг кирдикорлари фош бўлган.

Ушбу шахслар мактаб ўқитувчилари ва ходимларига 2019 йил декабрь ва жорий йилнинг январь ойи учун тўланиши керак бўлган жами 1,2 миллиард сўм миқдордаги иш ҳақлари ҳамда аванс пулларини ўзлаштириб юборишган.

Департамент ташаббуси билан ушбу суммадаги маблағлар тўлиқ ундириб олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.