Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бахтли ҳаёт учун маслаҳатлар

1. Ўзинг учун пулни аяма.
2. Ёқяптими – айт.

3. Бугунги кун билан яша: кеча ўтди, эрта – бўладими, йўқми.

4. Тушунмадингми – сўра.
5. Учрашмоқчимисан – таклиф қил.

6. Нимадир хоҳлайсанми – илтимос қил.
7. Баҳслашмасликка интил.

8. Тушунишларини истайсанми – тушунтир.
9. Айбинг борми – буни дарҳол айт ва оқлагани баҳона излама.

10. Унутма: ҳар кимнинг ўз ҳақиқати бор ва у кўп ҳам сенинг ҳақиқатингга мос келавермайди.
11. Аҳмоқлар билан мулоқотдан четлан.

12. Ҳаётда энг муҳими – меҳр, қолганлари – арзимас ишлар.
13. Инсоннинг муаммолари фақат унинг онгидадир.

14. Атроф-олам ёвуз ҳам, меҳрибон ҳам эмас, бормисан, йўқмисан – унга барибир.
15. Ҳар бир воқеадан завқ олишга ҳаракат қил.

16. Доимо ёдда тут: ҳаёт бир марта берилган.
17. Эзма бўлма.

18. Телевизор кўрма, йўқса улоқчага айланиб қоласан.
19. Унутма, ҳеч кимнинг олдида тилинг қисиқ эмас.
20. Унутма, ҳеч ким сенинг олдингда тили қисиқ эмас.

21. Сиёсат билан шуғулланма, у одамларни ёвузлаштиради.
22. Доимо фақат ўз кучингга ишон.
23. Ваъдаларга эмас, ҳиссиётларингга таян.

24. Аёлларга болаларга бўлганидек сабр ва хайрихоҳлик билан муомалада бўл.
25. Аёлларни ая – уларга яшаш қийинроқ.

26. Кайфиятинг ёмон бўлса, эсга ол: ўлганингда шу ҳам бўлмайди.
27. Тушун: бугунинг сен учун ҳаётингдаги энг яхши кун.