Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Беларусда “Spark”, “Nexia” ва “Cobalt” автомобиллари савдоси бошланди

Беларусь Республикасида UzAuto Motors томонидан Chevrolet бренди остида автомобиллар савдоси бошланди.

“Spark”, “Nexia” ва “Cobalt” бу борада тақдим этилган дастлабки моделлар бўлди.

Автомобилларнинг биринчи партияси “Мультимоторс” автомарказига етказиб берилди. У Chevrolet брендининг премиал автомобиллари расмий дилери саналади.

UzAuto Motors билан оммавий сегментдаги Chevrolet автомобилларини етказиб бериш бўйича янги дилерлик келишуви ҳам имзоланган.

Қайд этилишича, ушбу автомобилларнинг асосий афзаллиги нархи ва сифатидаги ўзаро уйғунликдир.

UzAuto Motors жаҳон автосаноатининг етакчиларидан бири – General Motors компанияси ўрнатган стандартларга тўлиқ мос келувчи автомобилларнинг юқори сифатига эришди. Шунинг учун унга ташқи бозорларда Chevrolet брендидан фойдаланиш ҳуқуқи тақдим этилди.

UzAuto Motors компанияси Беларусь, Қозоғистон ва Россия экспорт бозорларида Chevrolet бренди остида автомобиллар сотишни бошлаб юборган.