Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бир киши қорда қолган юз кишини қутқарди

Покистонлик Сулаймон Хон ғайритабиий ҳаракатлар билан қор уюмида қолиб кетган 100 нафардан зиёд одамнинг ҳаётини сақлаб қолди ва қаҳрамон, дея эълон қилинди

Хабарларга кўра, кучли қор ёғиши сабаб Кветта-Жоб шоссеси беркитилган. Натижада юзлаб машиналар қор уюмларида қолиб кетган. Одамлар оғир об-ҳаво шароитида озиқ-овқат ва қалин кийимларсиз ночор аҳволга тушиб қолишган. 

Хон бир неча йўловчини ўз машинасида хавфсиз жойга олиб бориб қўйган. Бундан ташқари, у одамларга ўз уйидан жой бериб, озиқ-овқат ва ёнилғи улашган.

Ундан ёрдам кўрган гувоҳлардан бири Хабиб Улла шундай ҳикоя қилади: “Мен Хоннинг қорли бўронда 100 дан зиёд одамни қутқарганига шоҳид бўлдим. Уларнинг ичида мактаб ёшидаги кичкина қизча ҳам бор эди”. 

Хабарларга кўра, сўнгги кунларда мамлакатнинг тоғли ҳудудларида юз берган қор кўчкилари ва кучли совуқ оқибатида 100 дан кўпроқ одам ҳалок бўлган.

Сарвар Анвар ўғли.