Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Божхона Туркманистон - Ўзбекистон чегарасидан махфий юк олиб ўтилаётгани ҳақидаги хабарга раддия берди

Давлат божхона қўмитаси жорий йилнинг 23 октябрь куни ижтимоий тармоқларда тарқатилган “Туркманистон – Ўзбекистон чегарасидан махфий юклар олиб ўтилмоқда” сарлавҳаси остида хабарларга раддия берди.

Тарқалган хабарларда гўёки, Туркманистонга тегишли 4 та юк автотранспорт воситаси “Фароб” (Туркманистон) ва “Олот” (Ўзбекистон) чегара пунктлари орқали ҳаракатланаётганлиги, уларнинг юк ҳужжатларида “текшириш тақиқланади”, деб ёзилганлиги ҳамда товарлар божхона текширувларидан ўтказилмаётганлиги қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари амалга оширилганда ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслиги маълум бўлди.

Хабарда, чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган барча автотранспорт воситалари амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари асосида, замонавий назорат-техник воситаларни қўллаган ҳолда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилаётгани алоҳида таъкидланган.