Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Болаларнинг ҳақига хиёнат қилган боғча мутасаддисига нисбатан жиноят иши очилди

Тошкент вилояти Қибрай туманидаги 25-мактабгача таълим ташкилотининг хўжалик ишлари бўйича мудираси Г.Р. 2018-2019 йилларда жами 180,4 миллион сўмлик гўшт, сут ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани маълум бўлди.

Бу Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланди.

Бош прокуратуранинг матбуот котиби хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.