Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бош прокуратура каналда оқиб кетаётган аёл акс этган видеоёзув юзасидан баёнот берди

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Чортоқ туманидан оқиб ўтувчи каналда аёл кишига мансуб шахс оқиб кетганлиги тасвирланган видеоёзуви тарқалган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чортоқ тумани прокуратураси томонидан терговолди текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аёлнинг ўлими сабабини аниқлаш бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Шахсини аниқлаш бўйича барча тезкор чоралар кўрилмоқда.

Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов текшириш натижалари бўйича батафсил маълумот берилиши ҳақида маълум қилди.