Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бугун бутун дунё "кўк тусга киради". Самарқанддаги тарихий обидалар ҳам

Бу йил Ўзбекистон Бутунжаҳон болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган байрамга ва “Дунёни кўк рангга бўяш” акциясига қўшилди.

Халқимиз кўк ранггда ёритилган биноларни кўриши мумкин.

Пойтахтдаги “Халқлар дўстлиги”, “Туркистон” ва Симпозиум саройлари, “Пойтахт” бизнес маркази, Алишер Навоий номидаги катта академик театри, Ўзбекистон тарих музейи, “Миллий” стадион, Ҳамид Олимжон майдонидаги 16 қаватли бино, Халқаро аэропорт, Мактабгача талим вазирлиги ҳамда бошқа маданий диққатга сазовор жойлар, меҳмонхоналар, Самарқанд, Бухоро ва Хиванинг тарихий, замонавий мажмуалари ҳам кўк рангда.

Буларнинг барчаси болажонларимизга эътироф рамзидир.

20 ноябрь куни Бутунжаҳон болалар куни нишонланади. Ушбу сана 1954 йилда БМТ томонидан эълон қилинган ва ёш авлоднинг фаровон ҳаётини таъминлаш учун дунё ҳамжамияти эътиборини жалб қилишга қаратилган. Айнан шу санада 1959 йил Бош ассамблея томонидан Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги декларация, сўнг 1989 йилда эса Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция қабул қилинган.