Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бугундан 65 ёшдан ошган фуқароларнинг кўчага чиқиши тақиқланади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков:

– Мамлакатимизда 2 апрель соат 9:00 ҳолатида умумий касаллик билан рўйхатга олинганларнинг сони 187 нафарни ташкил этди. Ҳозиргина Вирусология илмий-текшириш институтидан олинган маълумотга кўра, мазкур институт клиникасида даволанаётган 90 беморнинг 23 нафарида пневмония белгилари кузатиляпти. Мазкур ҳолат рентгенологик текширув натижасида ҳам тасдиқланган. Беморларнинг 5 нафарининг аҳволи оғир, 2 нафарининг эса аҳволи нисбатан оғирроқ, деб баҳоланмоқда.

Ушбу касалликдан соғайиб реабилитация марказларига ўтказилган беморларнинг сони 12 нафарга етгани ҳақида хабар берган эдик. Ўйлаймизки, бундай тадбирлар давом этади. Асосийси, ҳар биримиз карантин тадбирларига тўлиқ риоя қилишимиз ва уйда қолишимиз керак.

Бугундан 65 ёшдан ошган фуқаролар кўчага чиқиши тақиқланади. Эҳтиёж юзасидан озиқ-овқат маҳсулотлари ёки дори-дармонга чиқиш ҳоллари бундан истисно. Касалликнинг кўпайиш суръати ортиб кетмасдан, вазият мураккаблашмасдан туриб, ҳар биримиз эҳтиётимизни қилишимиз шарт. Имкон қадар ортиқча мулоқотларни камайтирсак, кўчага чиқмасак, барчамиз уйда қолсак, касаллик тарқалишининг олдини олган бўламиз.