Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бугундан бошлаб Россиядаги чет эллик талабалар патентсиз ишлаши мумкин

Россия Федерацияси ҳудудидаги касбий таълим муассасалари ва олий ўқув юртларининг кундузги таълим йўналишида таҳсил олаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни иш билан таъминлаш тартибини соддалаштирувчи қонун Россия Федерацияси Президенти томонидан 2020 йил 2 февралда имзоланган эди.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, 2020 йил 5 августдан бошлаб Россияда таҳсил олаётган чет элликлар патент ва ишлашга рухсатнома олмасдан ишлаши мумкин, дея маълум қилди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.

Илгари чет эллик талабалар ишлашга рухсатнома ва патент олмасдан фақат ўзлари таълим олаётган университетларда, олий ўқув юртлари томонидан таъсис этилган ташкилотларда ишлаши мумкин эди.

Эслатиб ўтамиз, чет эллик талаба ўқишни тугатган ёки ўқишни тўхтатган тақдирда, ишлашни тўхтатиш ва меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш/хизматларни кўрсатиш шартномасини бекор қилиш керак.