Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Булунғурда қариндошлар ўртасидаги жанжал пичоқбозлик билан якунланди

Жорий йилнинг 26 август куни Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида яшовчи 37 ёшли Ш.Б. маст ҳолда уйи ҳовлисида шу маҳаллада яшовчи 24 ёшли жияни С.Т. билан ўзаро жанжаллашаётганида, уларни ажратмоқчи бўлган С.Т.нинг отаси 47 ёшли Б.Б.ни пичоқ билан жароҳатлаган.

Натижада Б.Б. касалхонага ётқизилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.Б. ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.