Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Буюк Ипак йўли кўчасидаги ичимлик суви тармоғи янгисига алмаштириляпти

Кеча 10 октябрь куни Zarnews.uz сайтида “Бартараф этилди”, дея ёлғон маълумот берилаверадими?” сарлавҳали мақолада кўрсатилган муаммо ва камчиликлар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Самарқанд шаҳрининг айрим магистрал кўчалари остидан ўтган ичимлик суви тармоқларининг эскириб кетгани сабаб техник жиҳатдан тез-тез тармоқларда носозликлар (авариялар) келиб чиқмоқда.

Масалан, Самарқанд шаҳридаги Буюк Ипак йўли кўчасидан ўтган диаметри 500 миллиметрлик  юқори босимли магистрал ичимлик суви тармоғи 1969 йилда қурилиб фойдаланишга топширилган. У техник жиҳатдан эскиргани боис тармоқда муаммолар мавжуд. Хусусан, 2019 йилнинг ўтган даврида тармоқда 3 маротаба носозлик кузатилди.

Ҳозирда Буюк Ипак йўли кўчасининг Амир Темур ва Али Қушчи кўчалари оралиғидаги диаметри 500 миллиметр, узунлиги 1087 метр бўлган юқори босимли магистрал ичимлик суви тармоғини алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур участкада янги қурилаётган ичимлик суви тармоғини алмаштириш ишлари 2019 йилнинг 30 октябрига қадар давом этади.

“Сувоқава” давлат унитар корхонаси Самарқанд шаҳар филиали.