Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Черногория ўзбекистонликлар учун ўз чегараларини очди

1 июндан бошлаб Черногория Республикаси юздан ортиқ давлатлардан ташриф буюрувчи фуқаролар учун ўз чегараларини очди. Рўйхатдаги мамлакатлар орасида Ўзбекистон ҳам бор. Бу ҳақда uz.sputniknews.ru нашри хабар бермоқда.

“Фуқаролар карантинга риоя қилмаган ҳолда ва коронавирус тест таҳлилисиз мамлакатга келишлари мумкин. Бироқ коронавирус тарқалиши етарли даражада камайтирилган, янги ҳолатлар кам қайд этилаётган, шунингдек, касалланганлар сони 100 минг аҳолидан 25 тагача бўлган мамлакат фуқаролари учун киришга руҳсат берилади”, дейилган Черногория Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон билан бир қаторда, МДҲ давлатларидан Грузия, Озарбайжон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари фуқароларига Черногория ҳудудига киришга рухсат берилди.