Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Чехияда 7,5 минг йил аввал қурилган қудуқ топилди

Чехиянинг шарқий вилоятларидан бирида автомобиль йўли қурилиши вақтида 7,5 минг йил илгари қурилган қудуқ топилди, дейилади «Journal of Archaeological Science» журналида.

Чех археологлари мазкур қудуқни инсон қўли билан яратилган иншоотлар ичида энг қадимгиси деб ҳисоблашмоқда. Қадимги бу ёғоч иншоот неолит даврида бунёд этилган бўлиб, зах сувлар қатламидан пастда жойлашганлиги сабабли яхши сақланган.

Қудуқ тўрт бурчак шаклга эга бўлиб, ёнлари 80х80 сантиметр, чуқурлиги 140 сантиметрни ташкил этади. Ҳар бир бурчакка дуб дарахтидан устунлар кўмилган. Иншоот деворлари тош парчаларида ишлов берилган тахталар билан қопланган. Тахталар ёнғоқ ва дуб ёғочларидан ишланганига қараганда, бу ҳудудда бир вақтлар ўрмонлар бўлганлигини кўрсатиб турибди.

Найдено самое древнее на планете деревянное сооружение

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, қудуқ ясовчилар қадимда шунга ўхшаш ноёб иншоотларни қуришда уста бўлишган кўринади. Топилмаларнинг яхши сақланганлиги олимларга қудуқнинг аниқ ёшини аниқлашга ёрдам берди.

Дендрохронологик кўрсаткичлар бурчакларга ўрнатилган устунлар эрамиздан аввалги 5481 йилда қирқилганлигини кўрсатиб турибди. Ён деворлардаги тахталари эса бироз кейин, эрамиздан аввалги 5256-5255 йилларда, улардан бири эса 5241-5224 йиллар оралиғида ўрнатилган. Олимлар қудуқнинг бир неча бор таъмирланганлигини таъкидлашмоқда.

- Иншоотда бронза ва темир асрларида бир неча бор таъмирланган, - дейди Чехиядаги Оломоуц археология маркази олими Ярослав Пешки. - Ҳатто қадимги Рим даврига оид қурилиш асбоблари билан ҳам ишлов берилган. Дастлабки неолит даври қурувчилари тош, суяк ва шохлардан ясалган ускуналарни ўта аниқлик билан ишлатишган.

Неолит даврида қурилган мазкур ёғоч қудуқ сўнгги тўрт йилда Чехияда топилган учинчи топилма ҳисобланади. Ҳозиргача Европада шу даврга оид 40 дан зиёд қудуқ топилган. Олимлар томонидан ўтказилган радиоуглерод усулида, дендрохронологик текширувлардан сўнг шундай хулосага келишди. Шу сабаб Остров шаҳарчаси яқинидан топилган қудуқни жаҳондаги инсон қўли билан ёғочдан яратилган энг қадимги иншоот деб ҳисоблаш мумкин.

Археологлар қудуқ ичидан неолит даврига тегишли бўлган керамика идишлари синиқларини ҳам топишган. Бу эса қудуқ яқинида аҳоли яшовчи манзиллар жойлашганлигини кўрсатади. Шунингдек, иншоот яқинида ҳайвон ва қушларнинг суяклари топилди.

- Фикримча, ушбу қудуқдан овчиликдан деҳқончилик маданиятига ўтаётган, кўчманчиликдан эса доимий яшаш манзиллари қуришни ўргана бошлаган неолит даври одамлари фойдаланишган, - дейди Пешка. – Айнан шу даврдан бошлаб, бу улар оддийгина бошпана қуриб, ёввойи ҳайвонларни қўлга ўргата бошлаганлар.

Дилмурод ТЎХТАЕВ таржимаси.