Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Cobalt” юк машинасига келиб урилди, уч киши ҳаётдан кўз юмди

Бухорода уч киши аянчли йўл-транспорт ҳодисаси қурбони бўлди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда.

Ҳодиса 1 июль куни Пешку тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 йўлининг “Хоразм-Бухоро” йўналишида содир бўлган. 21 ёшли “Cobalt” ҳайдовчиси олдинда ҳаракатланиб бораётган 52 ёшли Ю.Ш.нинг бошқарувида бўлган “Mercedes-Benz 1841 LS” юк автомашинасининг орқа қисмига бориб урилган.
Оқибатда “Cobalt” ҳайдовчиси Ҳ.С. ва йўловчи сифатида кетаётган 22 ёшли С.Й. ҳамда 50 ёшли П.Н.лар ҳодиса жойда вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.