Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Damas” русумли транспорт воситасида ёнғин чиқди

Бугун, 20 апрель куни соат 17:15 лар атрофида ҳайдовчи М.З. ўзига тегишли бўлган “Damas” русумли 10 U 544 RA давлат рақам белгили транспорт воситасини Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани ҳудудида, “Новза” масжиди атрофида бошқариб кетаётган вақтида автомашина техник бузилган ва йўл четида тўхтаган.

Ҳайдовчи транспорт воситасини қайта юргизган вақтда автомашинанинг двигатель қисмидан ёнғин чиққан.

Ҳодиса жойига ўт ўчирувчилар етиб келган ва ёнғин бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. “Damas” русумли транспорт воситасининг айрим қисмлари ёниб кетган.

Айни вақтда ёнғин содир бўлиши сабабларига аниқлик киритилмоқда, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.