Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Деҳқон бозорида аёл киши заргарлик буюмларни олиб қочди

2020 йилнинг 9 март куни соат 09:00 да Фурқат тумани, Навбаҳор шаҳарчаси ҳудудидаги деҳқон бозорида 35 ёшли А.Д., 29 ёшли Г.Б.га нисбатан куч ишлатиш билан қўрқитиб, умумий қиймати 9.072.000 сўмлик қимматбаҳо заргарлик буюмларини олиб ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган. А.Д. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.