Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Депутат дипломат бўлиши керак

Бу халқ депутатлари вилоят Кенгашига Каттақўрғон туманидан сайланган депутат Зайнаб Бердиеванинг хулосаси.

- Айрим ҳолларда сайловчилар ҳузурига боришга журъат қилолмаётган депутатларни учратиб қоламан, - дейди З.Бердиева. - Негаки, қай мақсадда одамлар орасида бўлманг, барибир битта муаммоли масала кўтарилади. Бу эса изланишни, масалани тегишли масъулларга етказишни тақозо қилади.

Албатта, одамларни қийнаётган вазиятдан чиқариш вазифамиз экан, уни ҳал қилишда мутасаддиларга тўғри тушунтира билиш катта аҳамиятга эга.

Депутат яқинда бу фикрини амалда ҳам исботлади. Гап шундаки, мулоқотлар чоғида Пайшанба шаҳарчаси Улуғбек маҳалласида яшовчи Дилфуза Юлдошева касал фарзандини даволатишда амалий ёрдам сўради. Нодиранинг касаллик тарихи ўрганилганда, онкологик хасталик унинг оромини ўғирлагани маълум бўлди.

Тезкорлик муҳимлигидан келиб чиққан З.Бердиева ва туман ҳокимига мурожаат қилди. Натижада, Каттақўрғон тумани ҳокими ташаббуси билан ҳомийлар ва тегишли ташкилотлар жалб этилиб, Нодирага Тошкент шаҳридаги онкология шифохонасида даволаниши ва жарроҳлик операцияси ўтказилиши учун моддий ва бошқа тегишли ёрдам кўрсатиладиган бўлди.