Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Дўкондан 60 миллиондан ортиқ маблағни ўғирлаган ўсмир ушланди

Жорий йилнинг 14 мартдан 15 мартга ўтар кечаси 20 ёшли Л.Ў. Андижон тумани "Орол" маҳалласида жойлашган, фуқаро С.У.га тегишли савдо дўконига эшик қисмини қирқиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, дўкон ичидан 60 100 000 сўм пул маблағларини яширин равишда талон-тарож қилиб ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИВ ҳзуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати хабарига кўра, Л.Ў. ашёвий далиллар билан процессуал тартибда ушланган ва айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.