Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Дунёдаги энг серфарзанд оилалар

Фарзанд – ҳаётнинг энг катта бойлиги. Шу нуқтаи назардан қараганда, бугунги қаҳрамонларимизни энг бадавлат инсонлар, деб атасак бўлади. Замонавий дунёда серфарзандлик жуда кам учрайдиган ҳолатга айланиб улгурди. Ота-оналар бир ёки икки нафар фарзанд билан чегараланаётган бир вақтда нафақат серфарзанд, балки ўта серфарзанд оилалар ҳам учраб турар экан. Сизга таништирмоқчи бўлган қаҳрамонларимиз беш ёки олти нафар фарзанд билан чегараланмаган.

Янлар оиласи (Шотландия)

Семья Ян из Шотландии

Шотландиялик Эмми ва Рой Янлар оиласида 13 нафар фарзанд вояга етмоқда. Фарзандларнинг кенжаси тўрт ёшга тўлган бўлса, оиланинг катта фарзанди аллақачон балоғат ёшига етган - унинг ёши 27 да. Эмми ва Рой турмуш қурганларидан сўнг фарзанд кўриш масаласини тўлиқ табиат иҳтиёрига ишониб топширдилар. Рой шифокор бўлиб ишлайди, Эмма фарзандлар тарбияси билан шуғулланади.

Бонеллар оиласи (Австралия)

Семья Бонелл из Австралии

Жени ва Рай Бонеллар оиласи “яшил қитъадаги” энг катта оила ҳисобланади. Улар 5 ёшдан 29 ёшгача бўлган 16 нафар фарзанднинг ота-онаси. Оиланинг катта фарзандлари Жени ва Райга набиралар ҳадя этишга ҳам улгуришган. Бонеллар бор йўғи тўрт хонали, битта ювиниш хонаси ва бир нафар ҳожатхонаси бор уйда яшайди. Икки йил илгари Женида саратон аниқланди, бироқ Жени саратонни енгишда ўзида куч топа олди.

Рэдфордлар оиласи (Буюк Британия)

Семья Рэдфорд

Ноэл ва Сью бир-бири билан болаликдан дўст бўлишган. Секин-аста дўстлик муҳаббатга айланиб, улар учраша бошлади. Уларнинг биринчи фарзанди дунёга келганида Ноэл 18 ёшда, ёш она Сью 14 ёшда эди. Иккала севишган ҳам асранди бўлганлари учун чақалоқни болалар уйига топширишдан бош тортишди.

Бир йил илгари Ноэл ва Сью оиласида 21-фарзанд дунёга келди. Бундан ташқари, айни вақтда Сью 22-фарзандига ҳомиладор. Ўлкан оиланинг бир неча даромад манбалари мавжуд. Улар оилавий тадбиркорлик билан бирга, телевидениеда оилавий шоу олиб боради.

Шишкинлар оиласи (Россия)

Шишкины

Россиядаги энг серфарзанд оила Воронеж шаҳрида истиқомат қилади. Александр Шишкин ва Елена Шишкиналар 20 нафар фарзанднинг ота-онаси. Саша ва Елена турмуш қурганларидан сўнг шифокорлар уларнинг фарзанд кўра олишларига шубҳа қилишган. Бироқ севишганлар 9 нафар ўғил ва 11 нафар қизни устириб вояга етказди. Уларнинг энг катта фарзанди 41 ёшда ва унинг ўзини 5 нафар фарзанди бор. Бугунги кунда, Саша ва Еленанинг фақат икки нафар кичик қизи улар билан бирга истиқомат қилади. Бир йил илгари Шишкинлар оиласида 51-набира дунёга келди.

Наменилар оиласи (Украина)

Намени

Украинанинг Черновицкой вилояти, Острица қишлоғида яшовчи Януш ва Леонора 21 нафар фарзанднинг ота-онаси – 11 нафар ўғил ва 10 нафар қиз. Эътиқодли бўлган Наменилар оиласи фарзандларига фақатгина муқаддас китобларда қайд этилган исмларни қуйишади. Януш ва Леоноранинг катта фарзандлари ўзлари ҳам оила қуришган ва уларга набиралар туҳфа этишган. Оиланинг кичик аъзолари учун еттита хона ажратилган. Януш ва Леоноранинг ўзлари ҳам кўп фарзандли оилаларда катта бўлганлар. Янушнинг 16 та ака-ука ва опа-сингиллари бор. Леонора 14 фарзандли олилада улғайган.

Бейтслар оиласи (АҚШ)

Семья Бейтс из США

АҚШнинг Теннесси штатида истиқомат қилувчи мазкур оиланинг 19 нафар фарзанди бор. Гил ва Келли бундан 32 йил илгари турмуш қурган. Ўшанда 20 ва 21 ёшда бўлган ёшлар, дастлаб кўп фарзанд кўришни режалаштирмаган. Аммо биринчи фарзанд дунёга келганидан сўнг уларнинг режалари ўзгарган. Жуфтликнинг энг кичик фарзанди 2012 йилда дунёга келди. Айни вақтда улар 10 нафар набиранинг бувиси ва бобоси ҳисобланишади. Бундан ташқари, набиралар сони яна тўрттага кўпайиши кутилмоқда. Бейтслар оиласи шахсий оилавий шоу туфайли мўмайгина даромад олади.

Хонлар оиласи (Ҳиндистон)

Семья Хан из Индии

Рўйхатимизнинг мутлақ ғолиби Сион Хон. Унинг наслини 94 нафар фарзанд давом эттиради. Хонга 94 фарзандни унинг 39 рафиқаси ҳадя этган. Серфарзанд отанинг уйи катта меҳмонхонага ўхшайди. Уйда юздан ортиқ хона мавжуд. Хонлар оиласи ҳар куни 40 килограмм гуруч ва 27 килограмм картошка истеъмол қилади. Ўлкан оилани таъминлаш учун Хон фермер хўжалиги ташкил этган. У ерда қора мол, полиз экинлари, мева ва сабзавотлар етиштирилади. Хонлар оиласида ёлланма ишчига эҳтиёж туғилмайди. Кўп сонли оила аъзолари бир тану бир жон бўлиб, фермада меҳнат қилади.

Бекзод МУСУРМОНОВ таржимаси.