Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Дунёга яна бир даҳшатли вирус хавф соляптими?

АҚШлик биолог олим Майкл Грегер ер юзига жонивордан инсонга юқувчи янги хавфли вирус — зоонозалар хавф солиши мумкинлигини айтмоқда, деб ёзади бу ҳақда Лента.ру.

Олимнинг фикрича, H5N1 вирусининг янги ташувчиси оддий товуқ ҳисобланади. Ностерил паррандалар фабрика шароитларида етиштирилаётгани сабабли уларнинг гўштини истеъмол қилаётган инсон организми вирусга чалинувчан бўлиб бормоқда. Шунинг учун товуқларни йирик фабрикаларда эмас, балки уй шароитида ва янги эпидемияга йўл қўймаслик учун оз миқдорда етиштириш керак экан.

Унинг айтишича, кўршапалаклар COVID-19 ташувчиси бўлган ва бу вирус инсонга Осиё мамлакатларида гўшти тансиқ таом ҳисобланувчи тангали чумолихўрдан юққан.

Юқумли касалликлар бўйича эксперт профессор Майкл Остерхольмнинг айтишича, «тухумдан чиққан ҳар битта жўжа вирус учун янги касаллик манбаидир. Шунинг учун Хитойдаги барча товуқларни йўқ қилиш керак».

Қайд этилишича, сил ва қизамиқ касалликлари эчкилардан, чечак туядан, кўкйўтал чўчқадан, қорин тифи эса товуқлардан келиб чиққан. Бундай зоонозалар инсонга касал жониворнинг гўшти орқали юқади. Бу вируслар хавфсиз бўлса-да, уларнинг мутациялашиши инсон иммунотизимини заифлаштириб, ўлимгача олиб келиши мумкин.

Дилмурод ТЎХТАЕВ тайёрлади.