Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Душманнинг ҳам фойдаси бор...

Бир давлатда илоҳий тақдирга шунчалик ишонишар эканки, ўлимга ҳукм қилинганларга қатл қилинишидан олдин тақдир қуръасини ташлашни таклиф қилиш урф-одати бор экан. Халтачада иккита “Ҳаёт” ва “Ўлим” деб ёзилган варақачалар турар, агар маҳкум биринчи варақани чиқариб олса, у авф этилади, иккинчисини тортиб олса, ҳукм дарҳол амалга оширилади. Ҳар бир маҳкум сўнгги лаҳзагача умид қилар, ҳакамлар эса “тепадан”  улар қабул қилган қарорнинг холислигини таъкидлайдиган қўшимча овозни кутишаркан.

Бир одам савдо-сотиқ билан шуғулланиб, ўз ишини очибди, ишлари гуллаб-яшнаши билан унинг душманлари ҳам кўпая бошлабди. Улар бўҳтон уюштириб, уни камоққа олишга, кейинчалик ўлимга ҳукм қилишга эришибди.

Душманлар маҳкумни қутқариб қолиш имконияти борлигини билиб, халтачадан “Ҳаёт” ёзуви бўлган варақани чиқариб, ўрнига “Ўлим” ёзилган варақани ташлаб қўйибди. Энди савдогарнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳеч қандай имконият қолдиришмапти. Чунки у қайси варақни тортиб олмасин, ўлим жазоси муқаррар.

Савдогарнинг дўстлари душманларининг фитналари ҳақида билиб қолибди ва қамоқхонага келиб, унга халтачадаги қоғозчалар тўғрисида ҳакамларга айтиб беришини маслаҳат берибди.

Маҳкум хабардан хурсанд бўлиб, бу ҳол уни қутқаришини ва дўстларидан бу ҳақда ҳеч кимга айтмасликни илтимос қилибди.

Эртаси куни савдогар халтачадан қоғозни тортиб олиши биланоқ, ўзини хурсанд қилиб кўрсатиб, уни ютиб юборди. Ҳакамларнинг эса халтачада қолган қоғозни олиб ўқишдан бошқа чораси қолмади.

Шу тариқа душманлари уни ўлимга тайёрлаётиб, бехосдан нажотга олиб боришди.

Баҳора МУҲАММАДИЕВА тайёрлади.