Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олинди

Булунғур тумани 4-сектор раҳбари Шерзод Эшмуродов ташаббуси билан қўй сўйилиб, сектор ҳудудидаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга тарқатилди.

Тойлоқ туман 4-сектор раҳбари Шуҳрат Шарипов  ўз сектори ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар ҳолидан хабар олди.

- 25 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг хонадонларида бўлдик, - дейди Ш.Шарипов. - Уларга саховатпеша тадбиркорларимиз ҳомийлигида 1 қопдан ун, ёғ ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берилди.

Оқдарё тумани 4-сектор раҳбари Жавлон Ядгаров сектор ҳудудидаги  маҳаллалардаги кам таъминланган 24 та оилада бўлиб, уларга карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш коронавирусни енгишда муҳим аҳамият касб этиши борасида тушунчалар берди. 4-сектор ҳудудидаги 5 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 24 та эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди. Уларга озиқ-овқат маҳсулотлари билан бирга 400 дона ҳимоя ниқоблари ва антисептик воситалар тарқатилди.

Сектор раҳбарлари аҳолига карантин қоидаларига қатъий риоя қилишлари лозимлиги тўғрисида тушунтириш бериш билан бирга уларнинг ушбу синовли кунларда оғир вазиятга тушиб қолмасликларини таъминлаш, давлатимиз ҳар бир фуқарони ҳимоя қилишга ва қўллаб-қувватлашга ҳар доим тайёрлигини етказмоқда.

Вилоятдаги барча шаҳар ва туман сектор раҳбарлари ушбу савоб ишларни давом эттирмоқда.

 

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати.