Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Дунёнинг энг “машҳур” қамоқхоналари

Инсоният тарихида турли жиноятчилар мавжуд бўлиб, уларга нисбатан ҳал хил жазолар қўлланилган. Шарқ мамлакатларида зиндонга маҳкум этиш жазоси кенг қўлланилган. Ғарб мамлакатларида эса илк қамоқхоналар қадимги Римда пайдо бўлган.

Ҳозирги замонда ашаддий жиноятчилар сақланадиган жазони ижро этиш муассасаларининг энг даҳшатлиларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

“Қора дельфин” (“Чёрный дельфин”, Россия)

Бир умрлик жазога маҳкум қилинган жиноятчилар сақланадиган дастлабки қамоқхоналар Россия империясининг Оренбург губерниясида, Екатерина II ҳукмронлиги даврида пайдо бўлган.

Черный дельфин

“Қора дельфин” бу номни қамоқхона ҳовлисида ўрнатилган қора дельфин шаклидаги ҳайкалдан олган. У ерда Россиянинг энг ашаддий жиноятчилари сақланади. Маҳбуслар доимий видеокузатув остида назорат қилинади. Хоналарда ҳеч қачон чироқ ўчирилмайди.

“Диёр Бакир” (Туркия)

Россиянинг “Қора дельфин” қамоқхонаси сингари Туркиянинг “Диёр Бакир” қамоқхонаси ҳам энг ашаддий жиноятчилар учун мўлжалланган. Шу сабали у дунёдаги энг шавқатсиз ва даҳшатли қамоқхоналардан бири ҳисобланади.

Диярбакырская тюрьма

Ушбу муассасада маҳбусларга нисбатан нафақат жисмоний, балки руҳий қийноқлар ҳам қўлланилади. 2016 йилда амалга ошмаган давлат тўнтаришидан сўнг бу қамоқхона янги маҳбуслар билан тўлиб-тошди.

Бинонинг ўзи икки қисмдан иборат, хоналарида бир вақтнинг ўзида 20 тадан 40 тагача маҳбус сақланади.

“ADX Florence” (АҚШ)

Колорадо штатида жойлашган АҚШнинг “ADX Florence” қамоқхонаси хавфсизик борасида дунёдаги энг етакчи қамоқхоналардан бири саналади.

ADX Florence

Айнан шу сабабли бу ерда энг ашаддий жиноятчилар сақланади. Бу масканда ҳибсда ушлаш шароитлари шунчалик қаттиқ назорат қилинадики, кўплаб маҳбуслар жазони охиригача ўташдан кўра, ҳаёт билан видолашишни афзал кўришади.

Маҳбуслар бир-биридан ва қамоқхона ҳодимларидан мутлақ алоҳида сақланади. Уларнинг хоналарига ташқаридан ҳеч қандай овоз эшитилмайди.

“Гуантанамо” (Куба)

Сақланиш шароити энг оғир бўлган қамоқхоналардан бири Куба ҳудудидаги АҚШ ҳарбий базасида жойлашган.

Гуантанамо

“Гуантанамо”да асосан террорчилик учун ҳукм қилинганлар ва АҚШга қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этганлар сақланади.

“Тадмар” (Сурия)

Сурия пойтахти Дамашқдан 200 километр узоқликда жойлашган Тадмар шаҳри қамоқхонасида XX асрнинг 80-йилларидан бошлаб ҳарбий жиноятчилар сақлана бошланди.

Тадмор

1980 йилда даҳшатли воқеа юз берди, ўшанда Сурия президенти Хафиз ал-Асад қамоқхонадаги барча маҳбусларни отиб ташлаш буйруғини берди. Ўша вақтда қамоқхонада 2400 та маҳбус бор эди.

“Карандиру” (Бразилия)

Бразилиянинг Сан-Паулу ҳудудида жойлашган мазкур жазони ижро этиш муассасаси 2002 йилда ёпилган. “Карандиру” деб номланган бу қамоқхона 1992 йилда машҳур бўлган. Ўшанда қамоқхонада содир бўлган тартибсизликлар оқибатида 111 киши ҳалок бўлган.

Карандиру

Ўша даврда маҳбуслар орасида ОИТС хасталиги ва бошқа юқумли касалликларнинг кенг тарқалиши қамоқхонанинг яна бир муаммосига айланган. Натижада қамоқхона ёпилди. Бироқ қамоқхона ичкарисида маҳбусларга нисбатан содир этилган қийноқлар ва азоблар ҳақидаги хотиралар ҳозиргача Бразилия жиноят олами вакилларини даҳшатга солади.

“22-лагерь” (Шимолий Корея)

Расмий ҳужжатларда “Кван-Ли-Со № 22” деб номланадиган Шимолий Кореянинг “22-лагерь” қамоқхонаси дунёдаги энг ёпиқ қамоқхоналаридан бири ҳисобланади.

кндр

Унинг деворлари ортида сиёсий маҳбуслар сақланади. Улар ташқи оламдан бутунлай узиб қуйилган. Қамоқхонадаги маҳкумларнинг кейинги тақдири ҳақида ҳатто унинг энг яқин қариндошлари ҳам билишмайди.

“Бангванг” (Таиланд)

Таиланд пойтахти Бангкокдан 11 километр узоқликдаги Нонтабури вилоятида Жанубий-шарқий Осиёдаги энг қадимий “Бангванг” жазони ижро этиш муассасаси жойлашган.

Бангкванг

“Бангванг” нафақат қадимийлиги, балки маҳбусларни сақлашдаги энг оғир шароитлари билан ҳам машҳур. У ердаги назоратчилар ҳеч ким томонидан назорат қилинмайди, улар маҳбусларга нисбатан ўзлари хоҳлагандай  муносабатда бўлишади.

Қамоқхонада нафақат Таиланд аҳолиси, балки жиноят содир этган хорижлик фуқаролар ҳам мавжуд.

“Гитарама” (Руанда)

Инсон ҳуқуқлари бутунлай унут бўлган ер юзидаги яна бир жой - бу Африка Раундасининг “Гитарама” қамоқхонаси.

Гитарама

У ердан озодликка чиқишнинг уддасидан чиққанлар ушбу қамоқхонани “Ер юзидаги ҳақиқий дўзах”, деб ҳисоблашади. Омон қолиш учун маҳбуслар бу масканда тез-тез шафқатсиз қотилликлар ва одамхўрликка (каннибализмга) қўл уришади.

“Гитарама” 700 одамни сақлашга мўлжалланган бўлиб, айни вақтда у ерда 8 мингдан ортиқ маҳбус сақланмоқда.

“Сабанета” (Венесуэла)

Мазкур қамоқхонада 25 минг маҳбус сақланади. “Сабанета”да умуман гигиенага амал қилинмайди. Шу сабабли маҳбусларнинг кўпчилиги юқумли касалликлар туфайли вафот этади.

Сабанета

Бундан ташқари, қўриқчилар маҳбусларга талаб даражасида эътибор беришмайди. Бунинг оқибатида маҳбуслар томонидан кўплаб қотилликлар ва бошқа хавфли жиноятлар содир этиб турилади.

Бекзод МУСУРМОНОВ тайёрлади.