Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Эркинжон ТУРДИМОВ: Масъулиятсиз, бепарво раҳбарларга нисбатан жиддий чора кўриш пайти келди

Бугуннинг раҳбари одамларнинг муносабатларига нисбатан ҳушёр бўлиши, аҳолининг ОАВ, ижтимоий тармоқлардаги мулоҳазаларига жиддий қараши зарур. Чунки ўз фикри инобатга олинган, эътирози ҳал этилган кишида сиёсатимизга ишонч уйғонади ва у ислоҳотларимизда фаол қатнашади.

Афсуски, ҳокимликлар, ташкилотлар бу масалага панжа орасидан қарашяпти. Айниқса, ободончилик, чала қурилишлар, йўллардаги носозлик тўғрисидаги хабар ва эътирозлар мутлақо эътиборсиз қоляпти.

Айрим идоралар ўз веб-сайтида ҳам бунга муносабат билдирмаяпти. Ачинарлиси, бундай камчиликларнинг аксарияти бартараф этилмаяпти.

Э.Турдимов ўтказаётган таҳлилда бу ҳақда гап бормоқда.

- Бундай масъулиятсиз, бепарво раҳбарларга нисбатан жиддий чора кўриш пайти келди, - деди вилоят ҳокими.

Бизни кузатинг, йиғилиш тафсилотлари билан сайтимизда таништириб борамиз.