Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Эркинжон Турдимов: Янги бинолар қуриш ҳақида мурожаат қилавермасдан, мавжудларига мазмун ҳам киритиш керак

Аввал хабар қилганимиздек, Пайариқ тумани Челак шаҳарчасидаги 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилган вилоят ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули давом этмоқда.

Шу пайтгача 200 нафардан зиёд мурожаатчи рўйхатга олинди.

- Ҳар сайёр қабулда халқ дарди билан мурожаат қиламан, - деди Жавшар ота маҳалласида яшовчи Файзулла Ҳамроев. - Ўтган икки сайёр қабулда электр ва ичимлик суви муаммосини айтган эдим, ҳал этилди. Бугун қишлоғимизга пиёдалар йўлакчаси ётқизилиши, кутубхона, стадион қурилиши бўйича ҳокимга мурожаат қилдим. Пиёдалар йўлакчаси қуриш масаласида маҳаллий бюджет ҳисобидан қурилиш материаллари ажратилиши айтилди. Йўлакчани ётқизиш ишларини эса ҳашар йўли билан бажариш, ҳашарчиларга бош бўлиш зиммамга юкланди.

Вилоят ҳокими кутубхона ва стадион масаласида янгисини қуриш эмас, балки мактабдаги мавжуд кутубхона ва стадионга мазмун киритиш таклифини билдирди.

Тўлқин СИДДИҚОВ.