Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Эрон ядрочи олимнинг қотилларига жавоб қайтаришга ваъда берди

27 ноябрь куни кечқурун Эрон Ислом Республикаси мудофаа вазирлиги ҳузуридаги илмий-тадқиқот ва инновациялар ташкилоти раҳбари Моҳсин Фахризода автомобили портлатилиши ва номаълум шахслар томонидан ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганлиги ҳақида ОАВда хабар қилинди.

Бугун, 28 ноябрь куни Эрон президенти Ҳасан Руҳоний олимнинг ўлдирилиши жавобсиз қолмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда 28 ноябрь куни Sputnik нашри хабар берди.

“Ушбу жиноят жавобсиз қолмайди, жавоб ўз вақтида қайтарилади”, деди у.

Бундан ташқари, Эрон олий раҳбарининг маслаҳатчиси Хусейн Деҳқан Моҳсин Фахризоданинг қотилларидан қасос олишга ваъда берди: “Биз шаҳид қотилларига яшин каби жавоб қайтарамиз”.

Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммад Жавад Зариф бўлиб ўтган воқеада Исроилни айблади. Ўз навбатида, Эрон армияси қўмондони Абдулраҳим Мусави ушбу жиноятда “Американинг жиноий қўлини” кўрмоқда.