Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Эронда 10 мингга яқин тиббиёт ходими коронавирус инфекциясини юқтириб олган

Эронда ўн минг атрофидаги соғлиқни сақлаш тизими ходимлари коронавирус инфекциясини юқтириб олган, баъзилари вафот этган. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Қосим Жан Бабаи маълум қилди.

“Тиббий ходимлар орасида коронавирус инфекциясини юқтириб олиш юқори даражада. Бироқ улар касаллик билан курашиш йўлида бўш келишмади. Аммо ўн минг атрофидаги тиббий ходимларимиз коронавирус инфекциясини юқтириб олишди, айримлари вафот этди”, деди масъул ходим ўз баёнотида.

У тиббий ходимлар орасида қайд этилган ўлим ҳолати ҳақида аниқ маълумот бермади. Шу билан бирга, тиббий ходимларнинг нечтаси тузалганлиги ҳақида ҳам маълумот тақдим этмади.