Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Эртага Россиядан иккита чартер рейси амалга оширилади

Эртага, 4 июль куни “Тошкент – Екатеринбург – Тошкент” ва “Тошкент – Москва – Ташкент” йўналишлари бўйича чартер рейслари ташкил этилади.

Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра, 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин.

Бугун “Тошкент – Новосибирск – Тошкент” ва “Тошкент – Қозон – Тошкент” чартер рейслари амалга оширилади.