Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Эски шаҳарда газ таъминоти яхшиланади(ми?)

Кейинги пайтда Самарқанд шаҳрининг кўплаб ҳудудларида қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги гувоҳимиз. Шунга кўра, айрим кўчалар қайта кавланиб газ, сув ва канализация тармоқлари тортилмоқда.

Ушбу суратлар Амир Темур кўчасидан олинган. Транспорт қатнови ҳамда йўловчиларга унчалик қийинчилик туғдирмаётган ҳолда олиб борилаётган бу ишлар шаҳарнинг эски шаҳар қисми газ таъминотини янада яхшилаш мақсадида амалга оширилмоқда. Самарқанд шаҳар ҳокимлиги мутасаддиларининг маълумотига кўра, Самарқанд автомобиль заводи ёнидаги тақсимлаш жойидан Университет хиёбонигача газ тармоғи тортиш ишлари шу йилнинг ноябрь ойига қадар якунланади.

Шунингдек, Улуғ Турсунов кўчасидан ўтказилаётган қувур Бўстонсарой кўчасидаги газ тармоғига уланади.

Бундан ташқари, Самарқанд шаҳар давлат хизматлари маркази учун янги бино қурилаётганлиги муносабати билан Амир Темур кўчасининг собиқ «Алпомиш» заводигача бўлган қисмида канализация тармоғи тортилмоқда. Бу юмуш узоғи билан бир ой мобайнида якунига етказилади.

Адҳам ҲАЙИТОВ.

Бахтиёр МУСТАНОВ олган суратлар.