Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Фикрлар тақдирни шакллантиради: Хурсанд юрсангиз, жумбоқларингиз ечилади

Баъзи одамлар бирор иши битмасдан, мағлубиятга учраса ҳам муаммога қизиқувчанлик билан қарайди, шукроналик қилиш орқали ниятига етишига ишонади. Бу инсон ўз-ўзини алдашдан бошқа нарса эмас, дерсиз. Лекин бу ҳақиқат оқибатда уларга бахт келтиради.

Аксарият одамлар муаммоларга ғазаб қилиб, салбий тарзда жавоб беради. Вазиятга қарши курашишни бошлаб, қаршилик ҳисси билан иш тутади. Жаҳл қилиш орқали вазиятни назоратга оламан деб ўйласа, албатта  хато қилган бўлади.

Салбийликнинг мақсади нимада? Унда ҳеч қандай мақсад йўқ. Аксинча, ғазабланиш ва тажовузликни келтириб чиқаради.

“Дунё – бу амалий куч”. Квант оламини ўрганадиган олимлар шундай деб айтади. Барча зарралар бир вақтнинг ўзида бир жойда тўпланади. Бу  парадокс - илмий қоидаларга мос келмайдиган квант наониқлиги, деб айтилади. Содда заррачалар оддий кузатувдан сўнг ўз ҳолатини ўзгартира бошлайди. Инсон ҳам бирор бир нарсага қатъий ишончи ва ҳаракатлари орқали эзгуликларга эришади.

Масалан, сиз пулингиз етмаслигига ишонасиз. Шундай ҳам бўлади. Сизда доим пул етишмовчилиги сезилиб туради. Ёки, бу шаҳарда яхши иш топиш жуда қийин. Албатта, сиз ҳақсиз. Сизнинг тўғрингизда яшайдиган одамларнинг пули ҳамма нарсага етади. Улар яхши жойларда ишлайди. Нимага? Улар омадлими? Йўқ!

Квант физикасининг қонуни: Сиз – доим! Ҳар доим! Ҳеч қандай муболағасиз ўзингиз кутган натижани оласиз!

Бу фикрга қўшилмайман, дейсиз. У ҳолда сиз 100 фоиз ҳақ бўласиз. Аммо ўз нуқтаи назарингиз сизга тинчлик, равшанлик, қувонч келтирармикан? Тўсиқларни осонликча енгиб ўтишга ёрдам берармикан?

Кузатув... ва яна кузатув

Бир киши қўлини жароҳатлаб, шифокорлар бу ногиронлик эканлигини айтганида, уларга ишониб тушкунликка тушди. Кейин даҳшатли ҳалокатдан кейин қўлидаги тузалмас жароҳатларни тиклаган одам тўғрисида ўқиб, тузалиб кетиш мумкинлигига амин бўлди. Натижа: унинг қўли бутунлай соппа-соғ.

Иккинчи ҳолат: 15 ёшида у камбағаллик тақдиримда бор, деб ўйларди. Кўп ишлади, лекин ҳаракатларининг барчаси беҳуда кетди. Кейин молиявий эркинликка эриша олишига ишонди ва уддасидан чиқди. Ҳаёт билан курашиш кераклигини билиб олди. Ваҳоланки, унинг дунёси хавфли, маккор ва шавқатсиз эди. Энди у доимий ҳимояда. Қилаётган иши фақат унинг бахти учун хизмат қилади. Дунёси энди у ҳақда қайғуради.

Ҳар лаҳзада танлов қилиш имкониятимиз бор. Ҳар сонияда ўзимизнинг амалий ҳаётимизни яратамиз.

Ҳар сафар сиз истамаган бирор бир ҳолат рўй берса, квант чорраҳасига тушиб йўл танлайсиз. Ғазаблансангиз, нотўғри кўчага қайрилиб, жаҳолатли дунёга қараб йўл оласиз.

Танлаган йўлингиз сизга ёқса, демак ҳаммаси жойида. Агар ёқмаса, ўзингизга “Ура!!! Ҳаммаси зўр”, деб айтинг ва Ҳақиқат кўчасига хуш келибсиз. Ҳақиқат ҳар доим меҳрибон ва холисдир! Уни фақат сизнинг фикрларингиз, баҳоларингиз ўзгартира олади.

Ҳар қандай тажрибадан чин дилдан хурсанд бўлганингизда,  жумбоқларингиз ўзидан ўзи очилаверади.  Йўқ, агар курашишдан чарчамаган бўлсангиз, бемалол курашаверинг. Шахсан менга тинчлик ва осойишталик кўпроқ ёқади.

Ҳаётингиз билан бирдамликда яшанг, холис танлаш имкониятига эга бўлинг ва тажрибангиз билан бўлишинг. Шунда аввал ўзингизга, кейин эса бошқаларга осон ва бахтли яшашга ёрдам қилган бўласиз.

Баҳора МУҲАММАДИЕВА тайёрлади.