Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Франциянинг 22-президенти Жак Ширак вафот этди

Франциянинг собиқ президенти Жак Ширак 87 ёшида оламдан ўтди. “Франс-Пресс” нашрининг билдиришича, бу ҳақда унинг куёви Фредрик Саля хабар берган.

Собиқ президентнинг вафоти юзасидан Францияда 30 сентябрь куни миллий мотам куни деб эълон қилинди. XX асрнинг энг кўзга кўринган сиёсатчиларидан бири 26 сентябрь куни Парижда вафот этди.

Жак Ширак Парижда туғилган. У сиёсий тадқиқотлар институтида ва маъмурият миллий мактабида таҳсил олган. Алжирдаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган.

1995 йилда Жак Ширак президент этиб сайланган. 2002 йилда қайта сайланган президентга суиқасд уюштирилган. 2007 йилги сайловларда Жак Ширак иштирок этмаган.

Франциянинг собиқ президенти Париждаги Монпарнас қабристонига дафн қилинади.